Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Чилонзорда 7,6 килограммдан ортиқ кумушнинг ноқонуний савдоси фош этилди

24.11.2026 09:54

47

Унда Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган шахс оғирлиги 7 килограмм 685 грамм бўлган соф кумушни 156 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган шахс оғирлиги 7 килограмм 685 грамм бўлган соф кумушни 156 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Текширувда фуқаронинг қимматбаҳо металлар муомаласи билан шуғулланиш учун тегишли лицензияга эга эмаслиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган