Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Австрияда 14 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

24.11.2026 11:47

59

Тўқнашувдан сўнг воқеа жойига полиция, ўт ўчирувчилар ва Қизил Хоч тез тиббий ёрдам бригадалари етиб борган. Жабрланганлар Халль-ин-Тироль шаҳридаги шифохона ҳамда Инсбрук клиникаларига олиб кетилган.

Австриянинг Тироль федерал еридаги А12 автомагистралида 14 та автомобиль иштирокида занжирсимон йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибатида тўққиз киши тан жароҳати олди, улардан бирининг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланди.

Маҳаллий ORF телерадиокомпанияси хабар беришича, авария Инсбрук-Ланд округидаги Петтнау аҳоли пункти яқинида, душанба куни соат тахминан 17:00 да содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг воқеа жойига полиция, ўт ўчирувчилар ва Қизил Хоч тез тиббий ёрдам бригадалари етиб борган. Жабрланганлар Халль-ин-Тироль шаҳридаги шифохона ҳамда Инсбрук клиникаларига олиб кетилган.

Қутқарув ишлари ва йўлни транспорт воситалари қолдиқларидан тозалаш зарурати туфайли автомагистралнинг Ландек йўналишидаги ҳаракат тўлиқ тўхтатилган. Натижада бир неча километрлик тирбандлик юзага келган. Авария оқибатларини бартараф этиш бир неча соат давом этган ва соат 19:30 дан кейин йўл ҳаракати қайта тикланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган