Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент вилоятида тиббиёт бирлашмаси раҳбарлигига тайинлашни ваъда қилиб, 9 минг доллар олган шахс ушланди

24.11.2026 15:14

38

Маълум қилинишича, 1979 йилда туғилган А.А. юқори турувчи ташкилотларда ишловчи яқин танишлари орқали фуқарони вилоятдаги туманлардан бирининг тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимига тайинлашга ёрдам беришни ваъда қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум қилинишича, 1979 йилда туғилган А.А. юқори турувчи ташкилотларда ишловчи яқин танишлари орқали фуқарони вилоятдаги туманлардан бирининг тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимига тайинлашга ёрдам беришни ваъда қилган.

Ушбу хизмат эвазига фуқародан 9 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган