Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси аёлга жинсий шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

24.11.2026 19:06

47

Аёлнинг кўрсатмасида айтилишича, шундан сўнг ҳоким ёрдамчиси уйма-уй юришни баҳона қилиб, кечки пайтларда унинг хонадонига кела бошлаган ва Telegram орқали мунтазам ёзишган. Ёзишмалар давомида унга муҳаббатини билдирган, иккинчи хотини бўлишни таклиф қилган, шунингдек, жинсий мазмундаги ва ҳақоратомуз хабарлар юборган.

Сурхондарё вилояти Музработ туманида 27 ёшли ҳоким ёрдамчиси 26 ёшли аёлга нисбатан жинсий шилқимлик ва ҳақорат қилгани учун 5 суткага маъмурий қамоққа олинди.

Суд материалларига кўра, А.Р. исмли мансабдор аёлга маҳалладаги банк ходими лавозимига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни ваъда қилган. Бироқ ваъдасини бажармаган.

Аёлнинг кўрсатмасида айтилишича, шундан сўнг ҳоким ёрдамчиси уйма-уй юришни баҳона қилиб, кечки пайтларда унинг хонадонига кела бошлаган ва Telegram орқали мунтазам ёзишган. Ёзишмалар давомида унга муҳаббатини билдирган, иккинчи хотини бўлишни таклиф қилган, шунингдек, жинсий мазмундаги ва ҳақоратомуз хабарлар юборган.

Судда эркак қилмишидан пушаймонлигини билдириб, бошқа бундай ҳолатга йўл қўймасликка ваъда берган.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ҳамда 41¹-моддаси биринчи қисми (жинсий шилқимлик қилиш) бўйича айбдор деб топиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

Шунингдек, жабрланувчи аёлнинг ҳаракатларида ҳам ҳақорат қилиш аломатлари аниқланган. Бироқ ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли деб топилиб, у маъмурий жавобгарликдан озод қилинган ва огоҳлантириш билан чекланилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган