Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Европада совуқ ҳаво ва газ захираларининг камлиги ёқилғи нархини оширмоқда

24.11.2026 20:57

14

Метеорологлар маълумотига кўра, Шимоли-ғарбий Европада яқин кунларда ҳарорат сўнгги 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 3–5 даражага, декабрь бошида эса 5–8 даражага паст бўлиши мумкин. Парижда ҳарорат минус 3, Берлинда эса минус 5 даражагача тушиши кутилмоқда.

Европада узоқ давом этиши кутилayotgan совуқ об-ҳаво, газ омборларидаги захираларнинг камлиги ва суюлтирилган табиий газ етказиб беришдаги узилишлар энергетика бозорида нархлар ошишига сабаб бўлмоқда. 23 ноябрь куни Европа газ фьючерслари бир кунда 8,6 фоизга қимматлашиб, мегаватт-соати 105,54 долларга етди.

Bloomberg маълумотларига кўра, бу бир ҳафтадан ортиқ вақт ичидаги энг юқори кунлик ўсиш ҳисобланади. 24 ноябрь куни эса газ нархи яна 0,5 фоизга кўтарилиб, мегаватт-соати 90,2 еврони ташкил этган.

Метеорологлар маълумотига кўра, Шимоли-ғарбий Европада яқин кунларда ҳарорат сўнгги 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 3–5 даражага, декабрь бошида эса 5–8 даражага паст бўлиши мумкин. Парижда ҳарорат минус 3, Берлинда эса минус 5 даражагача тушиши кутилмоқда.

Вазиятни Европа газ омборларининг тўлдирилиш даражаси 70 фоиздан камлиги ҳамда Германия, Дания ва Нидерландияда шамол тезлиги пасайиши мумкинлиги мураккаблаштирмоқда. Бу шамол электр станцияларида энергия ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириши эҳтимолини оширади. Бундан ташқари, Яқин Шарқдаги можаро туфайли суюлтирилган табиий газ таъминоти қисқарган, Европа эса ёқилғи учун Осиё давлатлари билан рақобатлашишга мажбур бўлмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган