Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда қарийб 1,7 млрд сўмлик сертификатсиз ва ноқонуний дори воситалари аниқланди

26.11.2026 17:27

38

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирида «Достинекс», «Сиклоферон», «Прогестан» каби 41 турдаги жами 31 454 дона дори воситаси сақланаётгани маълум бўлди. Уларнинг тахминий қиймати 1,1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этган.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирида «Достинекс», «Сиклоферон», «Прогестан» каби 41 турдаги жами 31 454 дона дори воситаси сақланаётгани маълум бўлди. Уларнинг тахминий қиймати 1,1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этган.

Мазкур маҳсулотлар 1975 йилда туғилган, Яшнобод туманида яшовчи шахсга тегишли бўлиб, хорижда ишлаб чиқарилган препаратлар республикага айланма йўллар орқали олиб кирилган. Уларни пойтахтдаги дорихоналар орқали сотиш режалаштирилган.

Яна бир ҳолатда, Сергели туманидаги дори-дармон улгуржи савдосига ихтисослашган МЧЖ омборхонаси текширилди. У ерда «Ардуан», «Актовегин», «Феромакс», «Сипраксол», «Сефотаксим» каби 204 турдаги жами 111 613 дона сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари аниқланди. Уларнинг тахминий қиймати 584 млн сўмни ташкил этган.

Шунингдек, омборхонанинг ертўласида яроқлилик муддати ўтган препаратларни қайта қадоқлашга ихтисослашган яширин цех ва 25 та ускуна топилди.

Ҳар икки ҳолатда аниқланган дори воситаларидан намуналар экспертиза учун «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази»га тақдим этилди.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ фуқароларни шундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда 1520 қисқа рақамига хабар беришга чақирди. Хабар берувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган