Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

АҚШлик эркак сўнгги лаҳзада фикрини ўзгартириб, лотереяда 50 минг доллар ютди

26.11.2026 20:30

47

Воқеа 6 ноябрь куни содир бўлган. Эркак чипта сотиб олиш учун дўконга кирганида, одатда фойдаланадиган «омадли» рақамларини белгиламасликка қарор қилган. Сабаби, бу рақамлар бир кун олдинги ўйинда чиққан эди. Бироқ у сўнгги лаҳзада фикрини ўзгартириб, барибир ўзига таниш рақамларни танлаган. Айнан шу қарор унга катта ютуқ келтирган.

АҚШнинг Мэриленд штатида яшовчи эркак лотерея чиптасини сотиб олишда сўнгги лаҳзада қарорини ўзгартириб, 50 минг долларлик (тахминан 4,1 миллион рубль) ютуққа эга бўлди.

Воқеа 6 ноябрь куни содир бўлган. Эркак чипта сотиб олиш учун дўконга кирганида, одатда фойдаланадиган «омадли» рақамларини белгиламасликка қарор қилган. Сабаби, бу рақамлар бир кун олдинги ўйинда чиққан эди. Бироқ у сўнгги лаҳзада фикрини ўзгартириб, барибир ўзига таниш рақамларни танлаган. Айнан шу қарор унга катта ютуқ келтирган.

UPI нашрининг ёзишича, бу эркакнинг лотереядаги илк омади эмас. У аввал ҳам 25 минг доллар ютиб олган. Ўшанда эса у бир йўла бешта чипта сотиб олган ва улардан бири ғолиб чиққан.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган