Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Канадада бир йилда 29 мингга яқин киши тиббий ёрдам навбатини кутаётганида вафот этган

26.11.2026 21:02

47

Калгари шаҳридаги SecondStreet.org таҳлил маркази маълумотларига кўра, жарроҳлик амалиётини кутаётган беморлар орасидаги ўлим ҳолатлари сони аввалги даврга нисбатан 17,5 фоизга ошган. Диагностик текширув навбатида турган беморлар орасида эса бу кўрсаткич 2,8 фоизга камайган.

Канадада соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар сабаб минглаб беморлар зарур тиббий ёрдамни ўз вақтида ололмаяпти. Тадқиқотга кўра, 2025–2026 йилларда мамлакатда қарийб 29 минг киши жарроҳлик амалиёти, диагностик текширув ёки тор мутахассис қабулини кутаётган пайтда вафот этган.

Калгари шаҳридаги SecondStreet.org таҳлил маркази маълумотларига кўра, жарроҳлик амалиётини кутаётган беморлар орасидаги ўлим ҳолатлари сони аввалги даврга нисбатан 17,5 фоизга ошган. Диагностик текширув навбатида турган беморлар орасида эса бу кўрсаткич 2,8 фоизга камайган.

Мутахассислар ҳақиқий рақамлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Чунки маълумотлар барча ҳудудларда бир хил тартибда ҳисобга олинмайди, айрим провинциялар эса бундай статистикани эълон қилмайди.

Ҳолат провинциялар кесимида ҳам фарқ қилади. Британия Колумбияси, Саскачеван ва Онтариода тиббий ёрдам кутаётган беморлар орасидаги ўлим ҳолатлари камайган бўлса, Манитобада аксинча ўсиш кузатилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган