Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Фарғонада 2027 йилда 1,1 миллион аҳоли даромадини икки баробар ошириш мақсад қилинди

27.11.2026 07:43

10

Ўзбекистон, Бешариқ ва Фарғона туманларидаги қарийб 1,5 минг гектар самарасиз фойдаланилаётган ерларда махсус саноат зоналарини ташкил этиш таклифи маъқулланди. Фарғона шаҳрида кимё саноати корхоналарининг бўш турган 24 гектар майдонида инновацион технопарк ташкил этиб, 300 миллион долларлик лойиҳаларни жойлаштириш режалаштирилмоқда. «Элтехсаноат» технопарки ҳудуди эса қўшимча 70 гектарга кенгайтирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь куни Фарғона вилоятида ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, маҳаллий саноатни жадал ривожлантириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда жорий йил якунига қадар вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 9,6 фоизга, саноат 8,5 фоизга, хизматлар ҳажми эса 16,3 фоизга ўсиши кутилayotgani қайд этилди.

Вилоят иқтисодиётини ривожлантириш учун умумий қиймати камида 20 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилган. Уларни амалга ошириш орқали энергетика, қурилиш материаллари, электротехника ва фармацевтика соҳаларида янги ишлаб чиқариш қувватлари яратиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон, Бешариқ ва Фарғона туманларидаги қарийб 1,5 минг гектар самарасиз фойдаланилаётган ерларда махсус саноат зоналарини ташкил этиш таклифи маъқулланди. Фарғона шаҳрида кимё саноати корхоналарининг бўш турган 24 гектар майдонида инновацион технопарк ташкил этиб, 300 миллион долларлик лойиҳаларни жойлаштириш режалаштирилмоқда. «Элтехсаноат» технопарки ҳудуди эса қўшимча 70 гектарга кенгайтирилади.

2027 йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотни камида 10 фоизга, саноат ишлаб чиқаришини 9 фоизга ошириш, 6,1 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш ва экспорт ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Қишлоқ хўжалигида Фарғона, Қува ва Олтиариқ туманларида агростар компаниялари билан ҳамкорликда 37 минг гектар майдонда саноатлашган интенсив боғлар барпо этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, вилоятда 100 минг бош қорамол боқишга мўлжалланган йирик лойиҳаларни амалга ошириш, Боғдод ва Фурқат туманларини чорвачиликка ихтисослаштириш режалаштирилмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2027 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳисобига вилоятда 1,1 миллион нафар аҳолининг даромадини икки баробар ошириш мақсад қилинган.

Бунинг учун ҳар йили вилоятнинг битта туман ёки шаҳрида 10 тадан маҳаллани саноат, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослаштириш кўзда тутилмоқда. Ёзёвон, Бешариқ, Фурқат ва Риштон туманларида камида 10 тадан маҳаллада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш лойиҳалари амалга оширилади.

Олтиариқ ва Фарғона туманларидаги 41 та маҳаллада 8,5 минг гектар майдонда ўрикчилик ва узумчилик кооперациялари ташкил этилади.

Шунингдек, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳамда Учкўприк туманидаги тўртта техникумда Германия ва Жанубий Корея стандартлари асосида хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни касбга тайёрлаш тизими йўлга қўйилади. Бу орқали йилига 6 минг нафар фуқарони хорижда меҳнат қилишга тайёрлаш режалаштирилган.

Йиғилишда Марғилон ва Фарғона шаҳарларида 600 минг нафар аҳолига мўлжалланган йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга ошириш, янги таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда спорт мажмуаларини барпо этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган