Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар сафарбарлик даврида солиқ ва кредит тўловларидан озод этилади

27.11.2026 19:09

8

Ҳужжатга мувофиқ, сафарбарлик эълон қилинган тақдирда, белгиланган тоифадаги фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Бунда уларнинг соғлиғи, оилавий шароити ва қарамоғидаги шахслар ҳисобга олинади. Айрим фуқаролар учун чақирувни кечиктириш имконияти ҳам назарда тутилган. Ҳарбий хизматга чақирилган ишловчи фуқароларнинг иш жойи сақланиб қолади.

Сенатнинг ялпи мажлисида «Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун мамлакатни эҳтимолий ҳарбий таҳдидларга тайёрлаш, Қуролли Кучларни зарур ресурслар билан таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат ва жамият барқарорлигини сақлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.

Ҳужжатга мувофиқ, сафарбарлик эълон қилинган тақдирда, белгиланган тоифадаги фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Бунда уларнинг соғлиғи, оилавий шароити ва қарамоғидаги шахслар ҳисобга олинади. Айрим фуқаролар учун чақирувни кечиктириш имконияти ҳам назарда тутилган. Ҳарбий хизматга чақирилган ишловчи фуқароларнинг иш жойи сақланиб қолади.

Шунингдек, ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар сафарбарлик даврида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод этилади. Уларнинг кредит тўловлари муддатларини кечиктириш ҳам белгиланган.

Қонунда зарур ҳолларда фуқаролар ва ташкилотларнинг транспорт воситалари, бинолари ҳамда бошқа мол-мулкидан Қуролли Кучлар эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби ҳам белгиланмоқда. Бунда мол-мулкни тақдим этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Бундан ташқари, сафарбарлик шароитида аҳолини озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари ва бошқа зарур ресурслар билан таъминлаш, тиббий хизматлар ҳамда муҳим инфратузилма объектларининг узлуксиз ишлашини ташкил этиш чоралари назарда тутилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган