Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Шри-Ланкада фил қочоқчининг қўлга олинишига сабаб бўлди

28.11.2026 18:58

45

Гумонланувчи шифохонага олиб борилган ва ҳозир полициянинг кучайтирилган назорати остида сақланмоқда. Ундан жиноят қуроли сифатида фойдаланилган бўлиши мумкин бўлган пичоқ ҳам олиб қўйилган.

Шри-Ланканинг шимолий ҳудудида фил полицияга қотилликда гумонланаётган шахсни қўлга олишда билвосита ёрдам берди.

Маълум қилинишича, Анурадхапура шаҳрида аёлга пичоқ билан ўлимли жароҳат етказганликда гумонланаётган эркак воқеа жойидан мопедда қочишга уринган. Бироқ унинг йўлида ўрмондан чиққан фил пайдо бўлган. Ҳайвон билан тўқнашиб кетган эркак йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳат олган.

Гумонланувчи шифохонага олиб борилган ва ҳозир полициянинг кучайтирилган назорати остида сақланмоқда. Ундан жиноят қуроли сифатида фойдаланилган бўлиши мумкин бўлган пичоқ ҳам олиб қўйилган.

Гувоҳларнинг айтишича, тўқнашувга қарамай, фил жароҳат олмаган ва хотиржамлик билан ўрмонга қайтиб кетган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган