Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Вашингтон аэропортида икки йўловчи самолётининг қанотлари тўқнашди

29.11.2026 09:12

12

Мазкур аэропортда бундан аввал ҳам йирик авиация ҳалокати содир бўлган. 2025 йил январь ойида American Airlines йўловчи самолёти ўқув парвозини амалга ошираётган АҚШ армияси ҳарбий вертолёти билан ҳавода тўқнашган эди. Оқибатда ҳар икки ҳаво кемасида бўлган 67 нафар инсоннинг барчаси ҳалок бўлган.

Вашингтондаги Рональд Рейган номидаги аэропортда American Airlines авиакомпаниясига тегишли икки йўловчи самолётининг қанотлари бир-бирига тегиб кетди. Ҳодиса самолётлар учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланаётган вақтда содир бўлган.

АҚШ Федерал авиация бошқармаси маълумотига кўра, 27 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:10 атрофида 638-рейс 2152-рейс самолётининг қанотига тегиб кетган. Ҳозирча ҳодиса оқибатида йўловчилар ёки экипаж аъзолари жабрлангани ҳақида маълумот йўқ.

Мазкур аэропортда бундан аввал ҳам йирик авиация ҳалокати содир бўлган. 2025 йил январь ойида American Airlines йўловчи самолёти ўқув парвозини амалга ошираётган АҚШ армияси ҳарбий вертолёти билан ҳавода тўқнашган эди. Оқибатда ҳар икки ҳаво кемасида бўлган 67 нафар инсоннинг барчаси ҳалок бўлган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган