Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Олимлар океан тубидан кема излаб, маиший техника «қабристони»ни топди

29.11.2026 14:24

16

Масофадан бошқариладиган сувости аппарати орқали олинган тасвирларда кир ювиш машиналари, идиш ювиш қурилмалари, қуритгичлар ва музлаткичларни кўриш мумкин. Тадқиқотчилар тахминича, улар бўрон вақтида денгизга тушиб кетган юк контейнери таркибида бўлган. Контейнер океан тубига чўкканидан сўнг емирилиб, ичидаги буюмлар атрофга сочилиб кетган.

АҚШ Миллий океан ва атмосфера тадқиқотлари бошқармаси (NOAA) олимлари 2017 йилда Мексика қўлтиғида чўкиб кетган кемани излаш жараёнида кутилмаган манзарага дуч келди. Океан тубида, қарийб 1,5 километр чуқурликда кир ювиш машиналари, музлаткичлар ва бошқа маиший техника воситалари сочилиб ётгани аниқланди. Экспедициянинг бу кадрлари орадан бир неча йил ўтиб, энди оммага эълон қилинди.

Масофадан бошқариладиган сувости аппарати орқали олинган тасвирларда кир ювиш машиналари, идиш ювиш қурилмалари, қуритгичлар ва музлаткичларни кўриш мумкин. Тадқиқотчилар тахминича, улар бўрон вақтида денгизга тушиб кетган юк контейнери таркибида бўлган. Контейнер океан тубига чўкканидан сўнг емирилиб, ичидаги буюмлар атрофга сочилиб кетган.

Топилган техника воситаларидан бирининг серия рақами уни 2002 йилдан кеч бўлмаган вақтда, эҳтимол, 1993 йилда ишлаб чиқарилганини кўрсатган. Демак, ушбу буюмлар денгиз тубида бир неча ўн йилдан бери ётган бўлиши мумкин.

Қизиғи, маиший техника воситаларининг айримлари денгиз жониворлари учун маконга айланган. Уларнинг бир қисми чўкинди қатлами остида қолган, бошқалари эса балиқлар ва денгиз организмлари учун бошпана вазифасини ўтамоқда. Ҳатто кир ювиш машиналаридан бирида чуқур сувда яшовчи маржонлар ҳам аниқланган.

Мутахассислар бундай топилмалар нафақат океаннинг ифлосланиш даражасини кўрсатиши, балки денгиз экотизимини ўрганишда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидламоқда. Чунки ёши маълум бўлган буюмлар устидаги организмларни кузатиш орқали маржонлар ва бошқа денгиз жониворларининг янги муҳитга қанча вақтда мослашиши ҳамда ўсиш тезлигини аниқлаш мумкин.

Жаҳон денгиз орқали ташиладиган юкларнинг катта қисми контейнерларда етказиб берилади. Жаҳон денгиз транспорти кенгаши маълумотларига кўра, 2025 йилда бўронлар, кучли тўлқинлар ва турли авариялар оқибатида қарийб 1,5 мингта контейнер денгизга тушиб кетган. Олимларнинг баҳолашича, океан тубига чўккан бундай буюмлар табиатда юзлаб йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган