Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонлик ўқитувчи экологик ташаббуси билан 94 давлат ичида ғолиб бўлди

29.11.2026 18:06

17

Аброржон Садриддиновнинг ташаббуси нафақат ўқувчилар, балки бутун жамият учун ибратли тажриба бўлиб, ҳар бир инсоннинг кичик ҳаракати ҳам катта экологик ўзгаришларга туртки бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси наманганлик тарих фани ўқитувчиси Аброржон Садриддиновни чиқиндиларни саралаш маданиятини кенг тарғиб этиш, ёшларда экологик масъулиятни шакллантиришга қаратилган ташаббуси халқаро миқёсда эътироф этилгани билан табриклади.

"Устознинг оддий кузатувдан бошланган ташаббуси бугун 25 мактаб ва 25 минг нафар иштирокчини қамраб олган йирик экологик лойиҳага айлангани алоҳида таҳсинга сазовор. Айниқса, мазкур лойиҳанинг Италиянинг Турин шаҳридаги халқаро танловда 94 давлатдан 369 номзод орасидан ғолиб деб топилгани қувонарлидир.

Аброржон Садриддиновнинг ташаббуси нафақат ўқувчилар, балки бутун жамият учун ибратли тажриба бўлиб, ҳар бир инсоннинг кичик ҳаракати ҳам катта экологик ўзгаришларга туртки бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бу натижа таълим муассасаларида экологик маданиятни юксалтириш, чиқиндиларни тўғри саралаш кўникмаларини шакллантириш ва ёш авлодни атроф-муҳитга масъулият билан муносабатда бўлишга ўргатиш нақадар муҳим эканини яна бир бор исботлади.

Аброржон Садриддиновнинг келгуси фаолиятида янгидан-янги ютуқлар, эзгу ташаббуслар ва янада улкан зафарлар тилаб қоламиз", – дейилади Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси жамоаси томонидан йўлланган табрикда.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган