Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Mercedes-Benz 30 мингдан ортиқ ходимига ихтиёрий ишдан кетишни таклиф қилади

29.11.2026 21:10

11

Декабрь ойида бошланиб, 2027 йил сентябригача давом этадиган дастур доирасида ишлаб чиқариш бўлинмаларида фаолият юритмайдиган 30 мингдан ортиқ ходимга ихтиёрий равишда ишдан кетиш таклиф этилади. Компенсация миқдори ходимнинг ёши, меҳнат стажи ва лавозимига қараб белгиланади. Бонусларни ҳисобга олганда, энг юқори тўлов 400 минг евродан ошиши мумкин.

Германиянинг Mercedes-Benz автомобиль концерни иқтисодий қийинчиликлар ва Хитой бозоридаги савдолар ҳажми пасайиши сабабли ходимлар сонини оптималлаштириш дастурини қайта бошламоқда.

Декабрь ойида бошланиб, 2027 йил сентябригача давом этадиган дастур доирасида ишлаб чиқариш бўлинмаларида фаолият юритмайдиган 30 мингдан ортиқ ходимга ихтиёрий равишда ишдан кетиш таклиф этилади. Компенсация миқдори ходимнинг ёши, меҳнат стажи ва лавозимига қараб белгиланади. Бонусларни ҳисобга олганда, энг юқори тўлов 400 минг евродан ошиши мумкин.

Компания бундай ташаббусни аввал ҳам амалга оширган. 2025 йил апрелидан 2026 йил мартигача давом этган ихтиёрий ишдан бўшаш дастури натижасида қарийб 5,5 минг нафар ходим компанияни тарк этган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган