Тошкетда бўлиб ўтаётган ЎзЛиДеП қурултойида Шавкат Мирзиёев кўплаб фикр ва ғояларини илгари сурмоқдалар. Жумладан: журналистлар ҳар томонлама қўлловда бўлишларини таъкидладилар.
«Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, журналистларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Мен, ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни — ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида бўлади», деди давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги Конгресс холлда бўлиб ўтаётган ЎзЛиДеП қурултойида.