“Чорсу” бозори ҳожатхонасида сақланган қуруқ мевалар, жойнамозлар, кафанлик ва диний китобларни ўмармоқчи бўлган рецидивистга ҳукм ўқилди

Судланувчи – ўта хавфли рецидивист соат 18:30 дан 23:00 га қадар бўлган вақт оралиғида, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида “Эски Жува” деҳқон бозоридаги дўконлардан бири олдида, дўкон эгасига тегишли қиймати 540.000 сўмлик 12 килограмм туршак, 400.000 сўмлик 20 килограмм ерёнғоқ, 200.0000 сўмлик 10 килограмм чилон жийдаси, 150.000 сўмлик 6 килограмм кунгабоқарли казинакни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган. Бироқ ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.

Бундан ташқари, судланувчи ўзининг жиноий харакатларини давом эттириб, тунги вақтда уч нафар жиноий шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктиради. “Чорсу” бозорида жойлашган хожатхона эшигини бузиб, хожатхонага ғайриқонуний равишда кириб, ичкарида бўлган жами нархи 6.000.000 сўмлик 5 қоп бодомни ва 1.000.000 сўмлик 4 дона жойнамоз, 10 метр материал, бир “рулон” сочиқлар, 1 дона паранжи, бир дона “Оятал курси” ёзилган чойшаб ва бир дона кафанликни яширин равишда қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Судланувчи Жиноят кодекси 25, 169-моддаси 4-қисмининг “б” бандига асосан айбдор деб топилди ва унга нисбатан ЖК 25, 169-моддаси 4-қисмининг “б” банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчи жиноят ишлари бўйича Беруний туман судининг 2009 йил 5 июндаги ҳукми билан ЖК 34-моддаси 3-қисмининг “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги эътироф этилди.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб йигирма сутка муддат ичида, судланувчи ва жабрланувчилар эса ҳукм нусхасини олгандан сўнг шу муддат ичида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди орқали Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида протест ёки шикоят келтиришлари мумкин.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *