Юк машинаси билан тўқнашган «Cobalt» тиклаб бўлмас ҳолатга келиб қолди.

Жорий йил 4 сентябрь тунда А380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов халқаро автомобиль йўлининг 100-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Қурбон бор.

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, Шаҳрисабз-Бухоро йўналишида ҳаракатланиб бораётган Исузу юк машинаси қарама-қарши йўналишдан келаётган «Cobalt» билан тўқнашган. Оқибатда, «Cobalt» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Исузу ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрдан ошириб ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув олиб борилмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *