ССВ Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг журналистларга қилган босимини назоратга олди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У. Мамадалиевнинг журналист ва блогерларни ҳақорат қилиб, уларга босим ўтказгани ҳақида аудиохабар тарқалди. Ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди.  

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Айни пайтда аудиохабарда келтирилган маълумотлар юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва ушбу ҳолат нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, шунга кўра тегишли чоралар кўрилиши таъминланади. Ўрганишлар натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлар ва блогерларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳар қандай ҳолатларни кескин қоралайди”, – дейилади хабарда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *