2021 йил 7 центябръ куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 8 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон тумани ҳудудида жойлашган ўзига қарашли дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 5.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва ЖҚБ катта тезкор вакили ҳамда ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998, 1999 ва 2002 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 центябръ куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.