Жорий йилнинг 10 cентябр куни соат 13:50 да Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани, Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан ёқиб юборилган ҳолатдаги аёл жасади топилган. Бу ҳақида вилоят ИИБ Aхборот хизмати хабар берган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилиб, ушбу жиноятни содир қилган шахслар С.К ҳамда унинг жиноий шериклари Л.К, С.М, В.Д ва Ж.Млар эканлиги аниқланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Aйни пайтда ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 моддаси 2 қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.