Куни кеча Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган И МДҲ ўйинларида иштирок этган республикамиз спорт делегациясини кутиб олинди.
Тантанали тарзда ўтган кутиб олиш маросими давомида ғолиблар тақдирланиб, уларга келгусида ҳам Ватан байроғини юксакларга кўтаришларига юксак ишонч билдирилди. Хусусан, олтин медал олган ҳар бир спортчига 25 млн. сўм, мураббийсига эса, 12.5 млн. сўмдан, кумуш медал совриндорларига 15 млн. сўм, устозларига эса, 7.5 млн. сўмдан, бронза медал соҳибларига эса 10 млн. сўм ҳамда тренерларига 5 млн. сўмдан пул мукофотлари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи бор ўтказилаётган МДҲ ўйинларида спортчиларимиз 23 та олтин, 32 кумуш ҳамда 36 та бронза медал соҳиби бўлишиб, умумжамоа ҳисобида Россия Федерацияси вакилларидан кейин (умумий ҳисобда 215 та медал) иккинчи ўринни олган эди.