РБКнинг хабар беришича, Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар пайдо бўлди.
Тожик тилидаги ёзувлар кирилл алифбосида, ўзбек тилидагилар эса лотинчада эканлиги қайд этилган.
Ушбу янгилик ҳозирча фақат Чертаново Южное туманидаги «Лесопарковая» бекатида жорий қилинганига эътибор берилган. Мазкур бекатдан миграция марказига автобуслар қатнови мавжуд.