Хива – туркий дунё маданияти пойтахти

Жорий йилнинг 14 сентябрида Хива шаҳрида “Хива – туркий дунё маданияти пойтахти” дея эълон қилиниши олдидан гала-консерт бўлиб ўтди.

Тадбирни бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов ушбу даврага йиғилган давлат вакилларини қизғин қутлаш билан бошлаб берди.
Шу билан бирга Турксой халқаро ташкилоти директори ўринбосари Билол Чакижи, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Габриелла Рамослар маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Хива шаҳри ҳокимини шаҳарнинг 2021-йил “Туркий давлатлар маданияти пойтахти” деб эълон қилинганлиги билан қутлаб, сертификатни тантанали равишда топширдилар.
Тадбир давомида ушбу ҳамда шунингдек тадбирлар, Турксой каби халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши юртимиз маданияти ва тарихини тарғиб этишга хизмат қилиши айтилди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *