Бош прократура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тезкор тадбир натижасида «Ф.Ф» хусусий корхонаси раҳбари Ж.Р фуқаро Б. исмли шахсга 1 дона кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» ва 2 дона «Зардекс» психотроп дори воситаларини 145 минг сўм миқдорда сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг берган маълумотига кўра, корхонага қарашли дорихонадан тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 378 дона «Зардекс», 165 дона «Регапен», 21 дона » Селофен», 20 дона » Тропикамид» ва 11 дона «Галара Прегабалин» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалар ашёвий далил сифатида топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини ресепт бўйича чакана реализасия қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.