Сайлов жараёнида қатнашадиган кузатувчи халқаро ташкилот вакиллари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 8, 14 ва 33 моддалари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938 сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 2 сентябрдаги тақдимномасига асосан республика ҳудудида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида хорижий мутахассислар ҳам иштирок этишлари мумкин.
Жорий йилнинг 24-октябрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар жараёнида иштирок этадиган халқаро ташкилотлар ҳамда экспертларга оид Марказий сайлов комиссияси қарори қабул қилинди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *