Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон туман бўлими, ДХХ ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар Б. Нақшбанд кўчасида жойлашган “Корзинка” савдо мажмуаси ёнида фуқаро Н.С. ўзга бир фуқарони алдаб, унга ўзини ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходими деб таништириб, ИИВ да ишловчи ваколатли танишлари орқали ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 2500 AҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.