«Темурбеклар мактаби» қабули учун танлов эълон қилинди

Республика Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқишга киришни истаган 9-синф ўқувчилари учун 2021 йил 5 сентябр кунидан 5 октябрга қадар ДХХнинг вилоят(шаҳар) ва туман бўлимларига ариза топширишлари мумкин. Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси»даги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
ЎзР ДХХни «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқишга кирмоқчи бўлган ўқувчиларга Хизматнинг бўлимларида ҳарбий-касбий танлаш тадбирлари ўтказилади. Бу синовлардан ўтган ўқувчиларга ДТМ томонидан тузилган тест синовлари берилади.
Ушбу тест синовлари тарих ва хорижий тил (инглиз) фанлари бўйича бўлиб ўтади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *