«Хизб ут-Таҳрир» диний экстремик ташкилот фаолияти тўхтатилди

Жорий йилнинг 15 сентябр куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 10 нафар «Хизб ут-Таҳрир» диний экстремик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақида ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси маълум қилди.

Ушбу жиноий гуруҳ аъзоларининг барчаси мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали хорижда яшириниб келаётган «Хизб ут-Таҳрир» ДЭТ аъзолари билан алоқада бўлишган. Қайд этилишича, мазкур шахсларнинг яшаш манзиллари ва уяли алоқа воситаларида «Хизб ут-Таҳрир» ДЭТга тегишли бўлган адабиётлар ва материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

Ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида, тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *