Aлишер Қодиров: — «Олий маълумот дипломи– кафолатланган фаровонлик» деган қарашни ўзгартириш керак!

«Миллий тикланиш” Демократик Партияси раиси Aлишер Қодиров кўп ёшлар қўшни давлатларнинг олийгоҳларидан ўқишларини Ўзбекистон ОТМларига кўчириш учун қийин талаблар бўлаётганидан норози бўлиб, ёрдам сўраётгани ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Шунингдек, партия раҳбари олий маълумот олиш иштиёқи бор ёшларга имконият берилиши кераклиги, кириш имтиҳонлари осон бўлиши, 1-2 йил ичида зўрлар ва зўракилар ажратиб олиб давлат ва бизнес грантларини тақдим этиш ҳақида ўз фикрларини баён этган.

«Олий таълим олиш учун “кириш осон, лекин чиқиш қийин” тизим бўлиши тарафдориман. Олий таълим жуда қиммат маҳсулот. У нафақат маблағ, балки кучли иштиёқ ва меҳнат талаб қилади. Диплом — даражани белгиси бўлиши керак, кўзбўямачилик қуроли эмас. Кескинроқ гапирган бўлсам узр сўрайман, мени қўллаб-қувватламаслигингиз мумкин, лекин ўзимизни алдашни бас қилайлик. Ҳамма соҳага яхши мутахассислар керак. Миллионлаб дипломли саводсизлар мамлакатни хароб қилаяпди. Бу муқаррар инқироз йўли. Олий таълим бериш тизими жиддий ислоҳ қилиниши шарт!»– дейди Aлишер Қодиров.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *