11-сентябр куни Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Улуғбек МФЙ ҳудудида яшовчи A.К.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, қурилиши тугалланмаган бино девори орасида “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.