Ижтимоий тармоқларда тарқалган Бухоро шаҳар кўчаларида транспорт воситасида тирик қўй ва эчкиларни ташиб юрган ҳолат тасвирланган фотосуратли мурожаат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ расмий маълумот берди.
Унга кўра, ҳолат Бухоро вилояти Ички Ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган. Олиб борилган тезкор суриштириб тадбирлари давомида қоидабузар фуқаро Т.И. исмли шахс эканлигини аниқланган. Кўрсатилган қоидаларга риоя этмаган ҳайдовчига нисбатан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини 162-бандини бузиб ҳаракатлангани учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 125/1 моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМ нинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.