Турин Политехника университети талабалари томонидан коинотга нано СПУТНИК учирилди

Ўзбекистонда илк бор Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети талабалари томонидан ишлаб чиқарилган CubeSat (нано сунъий йўлдош) стратосферага учирилди. Бу ҳақда «yuz.uz» универстет матбуот хизматига таяниб, хабар берди.

Маълум қилинишича, вазни 2.5-3.0 кг бўлган, U-класдаги ушбу аппарат, космик тадқиқотлар олиб бориш учун бир нечта модуллардан ташкил топган 10 см куб хажмдаги сунъий йўлдош ҳисобланади.


CubeSat бир қатор сенсор қурилмалардан ташкил топган бўлиб, ердан узоқлашиш баландлигини, стратосферадаги ҳаво намлиги, шамол тезлиги, ҳавонинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги ва бошқа турдаги физикавий маълумотларни онлайн тарзда университетда жойлаштирилган маълумотларни қабул қилувчи станцияга узатди, келгусида қабул қилинган маълумотлар геодезия соҳасида илмий-тадқиқот олиб бориш учун таҳлил қилинади.


Шунингдек, CubeSat учиши давомида видео тасвирларни онлайн тарзда узатди, ушбу маълумотлар ёрдамида келгусида гео ахборот тизимлари йўналишидаги тадқиқотларда фойдаланилади. Ушбу йўлдошни тонг саҳарлаб учиришдан мақсад, гелий гази билан тўлдирилган шар, хаво ҳарорати кўтарилишидан олдин стратосфера қатламига яъни 20 км баландликга кўтарилиб олиши керак. Гелий гази иссиқ ҳароратларда ўзининг учувчанлик ҳусусиятларини йўкотади. Бизнинг йўлдошимиз тропосфера қатламини босиб ўтгандан сўнг, стрaтосфера қамламини забт этди ва керакли баландликга кўтарилди.


“Юртимизда космик фаолиятни ривожлантиришга давлат раҳбари томонидан алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан 2019 йил 30 августдаги ПФ-5806-сонли “Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида”ги фармони асосида юртимизда «Ўзбеккосмос» агентлигининг ташкил этилиши ушбу соҳага ёшларимизни янада қизиқишини уйғотди. Бугунги тадбир доирасида космик тадқиқотларга бағишланган лойиҳани амалга оширишдан мақсад, университетимиз талаба-ёшларини космик тадқиқотлар ва технологиялар, илмий-изланиш, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларни ривожлантиришга қизиқишини уйғотиш ва ушбу соҳада назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш”, – деб таъкидлади Жамшид Шухратуллаевич Иноятходжаев, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети ректори.

Лойиҳа муаллифи Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети талабаси Зиёдулла Бутахонов бошчилигидаги бир гуруҳ талабалар NASA рекордини янгилашга уриндилар.
Космик фаолиятни ривожланиши келгусида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, гео ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда геодезия, картография ва кадастрни шакллантиришда ёрдам беради. Шунингдек, гео ахборот тизимларини ривожлантириш орқали шаҳар марказларида пайдо бўлаётган автотранспорт воситаларининг тирбандлигини, авто йўллардан фойдаланишни оптималлаштириш орқали камайтиришга эришилади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *