Хитойда зилзила оқибатида 200 тонна спиртли ичимлик тўкилиб, яроқсиз ҳолга келган

Қайд этилишича, зилзила оқибатида «байцзю» спиртли ичимлиги сақланадиган омборга зарар етган. Оқибатда ичимлик сақланадиган 170 дан ортиқ чинни идиш cинган. Спиртли ичимликлар тўкилишини бартараф этиш учун қутқарув хизматининг 55 нафар ходими ва 9 та ўт ўчириш машинаси жалб қилинган.
Омбор атрофига кучли спирт ҳиди тарқалган. Зилзила 6 баллик бўлгани таъкидланган. Ҳодиса оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, ҳудуддаги бир нечта уй қулаб тушган ва ўнлаб одамлар жароҳат олган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *