Жорий йилнинг 12-19-сентабр кунлари Японияда волейбол бўйича Осиё чемпионати ташкил қилинган эди.
Мазкур ўйинда вакилларимиз дастлабки босқични муваффақиятсиз бошлаган бўлишига қарамай, ўйин якунида терма жамоамиз Осиё чемпионатини ғалаба билан якунлади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Спорт ва Туризм вазирлиги маълумот берди.
Гонконг терма жамоаси билан кечган баҳсда вакилларимиз ўз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, 13-ўринни эгаллашди.