Бугун соат 09:10 да Ғофур Ғулом бекатидан Чорсу бекатига ҳаракатланиши лозим бўлган 41- -йўналишдаги ҳаракат таркибида ҳаво тақсимлаш тизимида техник носозлик юзага келган.
» Тошкент Метрополитени» УКнинг изоҳ беришича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатда тушуриб қолдирилган.
Шундан сўнг, ортда ҳаракатланиб келган 43-йўналишдаги ҳаракат таркиби ёрдам сифатида келиб, носоз ҳаракат таркибини техник кўрик пунктига олиб кетган.
Мазкур техник носозлик 09:25 да бартараф этилган.