Жорий йилнинг 16 сентябр куни соат 15:00 лар атрофида Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Шоҳидон МФЙда йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳридаги МЧЖ га қарашли бўлган Cobalt русумли автомашинани бошқариб бораётган вақтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлнинг чап томонидаги дала майдонида чуқурликка тушиб кетади.
Автоҳалокат натижасида машина ичида бўлган йўловчи оғир тан жароҳат туфайли шифохонада вафот этган. Машина ҳайдовчиси бош мия ёпиқ шикасти, ўнг чакка ва бел соҳаларининг эзилиши, Мингбулоқ туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиқ шикасти, чап қўл билак суягининг очиқ синиши, шунингдек, Наманган туманида яшовчи 2005 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиқ шикасти, кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, пешона соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олишиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.