II–Халқаро Бахшичилик фестивали ғолиблари аниқланди

22 та давлатдан ташриф буюрган иқтидор эгалари иштирокида жорий йилнинг 17 сентябридан буён Нукус шаҳрида II-Халқаро бахшичилик фестивали ўтказилаётган эди. Кеча Нукус шаҳридаги Марказий амфитеатрда фестивал ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросими Маданият вазири Озодбек Назарбеков томонидан очиб берилган.

Қуйида II – Халқаро бахшичилик санъати фестивали ғолиблари билан билан танишишингиз мумкин:

«Фестивалда миллий санъатини тарғиботи учун» номинасияси совриндори — Тимко Чичаковски (Македония)
«Бахшичилик санъати фестивалининг ёши улуғ иштирокчиси» номинасияси совриндори — Дражик Бугарин (Сербия)
«Халқларнинг қадимий мерос тарғиботчиси» номинасияси совриндори — Нусрат Ансарий (Ҳиндистон)
«Аждодларнинг унутилаётган урф-одатларини тараннум этгани учун» номинасияси совриндори — Толгахан Тикташ (Туркия).
«Бахшичилик санъати орқали дўстлик ришталарини тараннум этгани учун» номинасияси совриндори — Талгат Уринбеков (Ўзбекистон)
«Ҳайъат аъзоларининг меҳрини қозонган иштирокчи» номинасияси совриндори — Мукимжон Камолов (Тожикистон)
«Анъаналарга содиқ бахши» номинасияси совриндори — Қаҳҳор Рахимов (Ўзбекистон)
«Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи» номинасияси совриндори — Келема (Мадагаскар)
«Қадриятлар давомчиси» номинасияси совриндори — Равшан Маматмуратов (Ўзбекистон)
«Бахшичилик санъати жонкуяри» номинасияси совриндори — Баҳром Рахимов (Ўзбекистон)

Танлов ғолиблари:
3-ўрин соҳиби — Самад Кочобаев (Қирғизистон)
3-ўрин соҳиби — «Каукасус» гуруҳи (Грузия)
3-ўрин соҳиби — Хоссейин Гейлан (Эрон)
3-ўрин соҳиби — Бахшиқул Тоғаев (Ўзбекистон)

2-ўрин соҳиби — Элмира Жангаберген (Қозоғистон)
2-ўрин соҳиби — Мубариз Алиев (Озарбайжон)
2-ўрин соҳиби — Алексей Ховаляг (Россия, Тува)
2-ўрин соҳиби — Гулбаҳор Ахимбетова (Ўзбекистон)

1-ўрин соҳиби — Феруз Норматов (Ўзбекистон)
1-ўрин соҳиби — Юлиана Кривошапкина (Россия, Якутия)

Гран при соҳиби — Жанибек Пиязов (Ўзбекистон)

Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланди:
3-ўрин — 1.250 АҚШ доллари
2-ўрин — 1.750 АҚШ доллари
1-ўрин — 5000 АҚШ доллари
Гран-при соҳиби — 7000 АҚШ доллари

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *