Ушбу грант доирасида ЎзЖОКУнинг барча талабалари, магистрантлари ва докторантлари учун инглиз тилида “Developing English writing skills at upper-intermediate level” (Инглиз тилида ёзиш кўникмаларини ривожлантириш) ўқув курслари ташкил этилади. Бу ҳақда универстет матбуот хизмати хабар берди.
Курсда таҳсил олиш учун Хорижий тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 14:00 да 302 ўқув хонасида (ёзма иншо, оғзаки суҳбат) ташкил этиладиган махсус имтиҳондан ўтиш керак бўлади.
Асосий талаб – инглиз тилида мукаммал гаплашиш. Суҳбат ва ёзма топшириқдан муваффақиятли ўтган 24 га яқин талаба октябрь ойидан бошлаб, ушбу ўқув курсида 6 ой бепул ўқиш имкониятини қўлга киритади.
Ўқув курси натижасига кўра, талабалар берилган мавзулар бўйича ўзларининг журналистик маҳоратларини хорижий ОАВда эълон қилишлари зарур бўлади. Курсни муваффақиятли якунлаган талабаларга махсус сертификат тақдим этилади.
«Ўқув курсида таҳсил олмоқчи бўлган номзодлар университетнинг Хорижий тиллар кафедрасига мурожаат қилишларини сўраймиз» — дейилади универстет хабарида.