Ўзбекистон расмийлари эртага машиналардан бир кунга воз кечишади

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов давлат органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини, таниқли маданият ва спорт арбобларини 22 сентябрь — «Халқаро автомобилсиз кун»га бағишланган тадбирда фаол иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда Туризм вазирлиги хабар бермоқда.
«Илм-фан, маданият ва спорт соҳалари ходимлари ҳамда ОАВ вакилларини, қолаверса барча юртдошларимизни шу куни оммавий тадбирларда фаол иштирок этишга ҳамда бир кун давомида автомобиль ўрнига велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда ҳаракатланишга чорлаб қоламан», — дейди Азиз Абдуҳакимов

Хабарда айтилишича, “Автомобилсиз кун” акциясида энг фаол қатнашган кишилар аниқланиб, уларга велосипед ҳамда спорт экипировкалари топширилади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *