Толибон БМТдан ўрин сўрамоқда

Афғон Ислом Амирлиги Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакилини ўзгартириш борасидаги хат билан мурожаат қилди, дея хабар беради Реутерс.


Толибон ҳукуматни ўз қўл остига олганидан сўнг энди “юқори доираларда ҳам иштирок этиши керак” деб ҳисоблайди. Айни дамда тузилган ҳукумат Муҳаммад Суҳайл Шоҳинни ушбу ўринга лойиқ деб ҳисоблаши ҳамда унга тегишли ишончнома берилишини сўраб, Ишон ёрлиқлари қўмитасига мурожаат қилган.


Хат 20-сентабрда, навбатдаги сессия бошланишидан бир кун аввал ёзилган бўлиб, унда жаноб Шоҳиннинг “тўлиқ ишончли” экани келтирилган ҳамда собиқ президент Ашраф Ғани “қочқин” дейилган.


Мазкур қўмита 9 вакилдан иборат бўлиб, айни дамда АҚШ, Россия, Хитой, Багама ороллари, Бутан, Чили, Намибия, Серра -Леоне ва Швеция вакилларидан таркибланган. Таркибга кўра, ишонч ёрлиқлари берилиш эҳтимоли оз. Хусусан, Россияда “Толибон” ҳануз террористик ташкилот мақомида қолган.


Айтиб ўтиш жоиз, Толибоннинг аввалги ҳукмронлик даврида ҳам ўхшаш мурожаати қаноатлантирилмаган эди.


Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *