2021 йил 22 сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 170520 (+531) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Mатбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳoлатларининг:
• 16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 5 нафари Андижон вилоятида,
• 4 нафари Бухоро вилоятида,
• 6 нафари Жиззах вилоятида,
• 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 4 нафари Навоий вилоятида,
• 7 нафари Наманган вилоятида,
• 51 нафари Самарқанд вилоятида,
• 20 нафари Сирдарё вилоятида,
• 14 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 21 нафари Фарғона вилоятида,
• 5 нафари Хоразм вилоятида,
• 134 нафари Тошкент вилоятида,
• 241 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
• Бухоро вилоятида 4 нафар,
• Жиззах вилоятида 14 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
• Навоий вилоятида 5 нафар,
• Наманган вилоятида 15 нафар,
• Самарқанд вилоятида 73 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
• Фарғона вилоятида 12 нафар,
• Тошкент вилоятида 132 нафар,
• Тошкент шаҳрида 338 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 164614 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1207 нафарни ташкил қилди.