Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинган бўлиб, у илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлиги аниқланди.
Ҳозирда, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан мазкур шахснинг ҳаракатларида вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш жиноятининг аломатлари мавжудлиги текширилмоқда.
Ҳозирда, ИИВ Танспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти мурожаат қилади: «Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ёки яқинларингиз ушбу фотосуратда кўрсатилган шахснинг ҳаракатларидан жабрланган бўлсангиз, дарҳол 102 рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар органига хабар беришингиз сўралади».