Молдова сувсиз қолиши мумкин

Днестрнинг ифлосланиши ва саёзлашуви натижасида тез орада Молдова ичимлик сувисиз қолиши мумкин. Мазкур дарё Молдова ва Украинадаги деярли 8 миллион инсонни сув билан таъминлайди.

Шу йил ёзда Украинанинг Черновицкая вилоятида Днестр ГЭСнинг тўртинчи трубинаси ишга туширилган эди. Экспертларнинг сўзларига кўра. Бу экотизимнинг ўзгаришига олиб келмоқда ва дарё қуримоқда.

Молдова, Украина ва Руминия олимлари Европа Иттифоқининг Қора денгиз дастурлари доирасида тадқиқотлар ўтказишди. Уларнинг хулосасига кўра, Днестрда ишлаётган Украина ГЭСи дарёнинг йўқолишига сабабчи бўлиши мумкин.

Лойиҳа иштирокчиси, Молдова Фанлар академияси мухби аъзоси Елена Зубкованинг маълум қилишича, ҳозир Днестрда Европа ва дунёдаги энг йирик гидроэнергетик мажмуалар жойлашган. Бу эса дарёга тузатиб бўлмас зарар етказиши мумкин.

Днестр ГЭС қурилиши бошлангунига қадар сувнинг максимал даражаси 30 фоизга, ҳажми эса 10 фоизга қисқариб кетган.

Биология фанлари доктори, “Eco-Tiras” Днестрни қутқариш ассоциацияси раҳбари Илья Тромбицкийнинг билдиришича, агар Украина томони Днестрда яна олтита ГЭСни қуриш режасини амалга оширса, дарёнинг аҳволи сезиларли даражада ёмонлашади.

Молдова парламенти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комиссиясига раиси Елена Боднаренко эса 2019 йилда Днестрда ГЭСни қуришни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганига қарамай, Украина томони Черновиц вилоятида барибир тўртинчи турбинани ишга туширди.

Бироқ куни кеча Молдова Экология вазирлиги тарқатган пресс релизида дарё сувининг ҳозирги пасайиш даражаси йилнинг ушбу мавсуми учун меъёр ҳолатдир. “Бу жараён ёз охирида ва куз бошида ёғинлар миқдори кўп бўлмагани билан боғлиқ”, дейилади хабарда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *