Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил 20 сентябр куни, Косонсой туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аризага кўра, шу куни соат 10:00 дан соат 12:00 гача бўлган вақт оралиғида, Косонсой туманида жойлашган дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 7.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Косонсой туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчилари содир этганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексинининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.