Афғонистонни қўмсаётган АҚШ

Ўз тарихида энг узоқ – йигирма йил давом этган ҳарбий операциядан сўнг Америка Қўшма Штатлари Афғонистондан чиқиб кетган эди. Аммо, бу кетиш узоққа чўзилмайдиган кўринади.
Пентагон «Афғонистонда фаолият юритаётган террористик ташкилотларга қарши кураш»ни ана энди унга қўшни бўлган давлатлардаги ҳарбий базаларга ёрдамида амалга оширмоқчилиги маълум бўлди.

Ўз вақтида, Путин Россияси бу борада ўзининг Қирғизистон ҳамда Тожикистон ҳудудидаги ҳарбий базаларини АҚШга фойдаланиб туриш учун таклиф қилган эди


Politico нашириннинг бу хабар беришича, АҚШ сенаторлари ушбу масалани ушбу таклифни «жиддий кўриб чиқилиши керак» деб ҳисоблайди.


The Wall Street Journal нашрига кўра, Пентагоннинг юқори мартабали ходими генерал Марк Милли Россия ҚК Бош штабининг раҳбари Валерий Герасимов ўзаро ушбу масалаларни муҳокама қилишган.

Эслатиб ўтамиз 2001-2005 йилларда АҚШ аскарлари Ўзбекистондаги Хонобод базасига жойлаштирилган эди.