Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июль кунги 158 сонли Қарори билан тасдиқланган “Оилавий болалар уйи тўғрисида”ги Низомнинг 8 бандига асосан тумандаги Ватан м.ф.й. Гулшан кўчаси, 22 уйда яшовчи фуқаролар Зокиров Элёржон Шокирбоевич ва унинг турмуш ўртоғи Зокирова Санобархон Мўминовналар оиласи Марғилон шаҳрида жойлашган 1 Меҳрибонлик уйидан 4 нафар ўғил ва 1 нафар қиз жами 5 нафар тарбияланувчиларни олиб, “Мустақил оилам келажагим пойдевори” номли оилавий болалар уйини ташкил этди.
Шунинг билан бу каби Оилавий болалар уйи Фарғона вилоятида бештага етти.