Собиқ президент Саакашвили ҳибсга олинди

Пирвели ТВ нинг хабар беришича, бугун Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили хибсга олинган.

Айни дамда собиқ президент Тбилиси яқинидаги Рустави қамоқхонасида сақланмоқда.

Грузия ОАВларида аллақачон Михаил Саакашвилининг ҳибсга олинишига оид материаллар оммага етказилмоқда.

Украинанинг Грузиядаги элчихонаси Саакашвилининг ҳибсга олиниши ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Ҳозир собиқ президент Украина фуқароси. У Грузия фуқаролигидан маҳрум қилинган.

. Бугун Саакашвили онасини кўргани қайтиб келганлиги ҳақида хабар берган эдик.