Устюртда совуқ, тоғларда жала: 2 октябрда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 2 октябр куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; Устюртда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, Навоий вилоятининг шимолда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10° илиқ бўлади