Беларусда журналист ижобий мазмундаги мақола учун қамалди

Пойтахт Минскда 28 сентябр куни отишма бўлиб ўтди. Отишмада КГБ махсус кучлари ходими Димитрий Федосюк ва Epam System IT ходими Андрей Зелцер ўлдирилган.

КГБ изоҳича, А. Зелцер Д. Федосюк хонадонига бостириб кириб, уни ўлдирган ва шундан сўнг ўзи ҳам ўққа тутилган вақтида вафот этган.

Беларусдаги “Комсомольская правда” сайти 29 сентябр санасидан блоклангани эълон қилинган. Тахминларга кўра, журналист Геннадий Можейко Зелцернинг синфдошидан олган маълумотлари асосида ижобий мақола чоп этгани сабаб бўлган.

Журналистнинг ўзи ҳам Москвада ҳибсга олинган. Охирги марта 1 октябр куни таҳририят билан алоқага чиққан ушбу журналистнинг уйи КГБ ходимлари томонидан текширилиб, Минскнинг Акресин кўчасидаги тергов изоляторида сақланаётгани унинг онаси томонидан маълум қилинган.

Ушбу ҳолат РФ ва Беларуснинг “ота-болаларча аҳилликда” муносабат сақлаётганлигини кўрсатади.